...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев яна бир мамлакатга ташриф буюриши тасдиқланди


13:14, 01.12.2018 Жамият
 7 771

Юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Предизенти 2019 йилда Канада ва Беларусга бориши ҳақида хабар берган эдик. Президентнинг ташрифлари режасига Болгария Республикаси ҳам киритилгани маълум бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Агзамхўжаев (қароргоҳи Анқара шаҳрида) Болгария Республикаси Президенти Румен Радевга ишонч ёрлиқларини топширди.
 

 
Болгария Президенти Маъмурияти биносидаги тантанали маросимдан кейин суҳбат бўлиб ўтди.  Болгария раҳбари икки томонлама муносабатлар ҳолатини юқори баҳолар экан,  ҳамкорликни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятга эътибор қаратди.
 
Президент ишонч билдиришича,  сўнгги икки йилда кузатилаётган Болгария-Ўзбекистон алоқаларининг фаоллашуви мамлакатларимизнинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 
Икки давлат раҳбарларининг ўтган йили Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишдан, жумладан қишлоқ хўжалиги, олий таълим ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди, деб ёзмоқда ТИВ.
 
Ўзбекистон Болгариянинг минтақадаги дўсти, ишончли ва истиқболли ҳамкори эканлигини Болгария Президенти қайд этди, шунингдек, Болгария-Ўзбекистон муносабатларини томонларни қизиқтирган барча йўналишларда сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга мамлакати тайёр эканлигини билдирди.
 
Президент Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қутлов ва ўзининг чуқур эҳтиромини изҳор этди ва Болгария томони келгуси 2019 йилда Ўзбекистон раҳбарининг Болгарияга ташрифини ташкил этишни режалаштираётганини тасдиқлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Болгария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар