...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Facebook асосчисини мукофотлади


17:07, 23.06.2016 Олам
 2 724

Марк Цукерберг “Интернет-лойиҳа” номинацияси бўйича Журналистлар уюшмасининг мукофитига лойиқ топилди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг “Интернет-лойиҳа” номинацияси бўйича Қозоғистон Журналистлар уюшмасининг мукофотига лойиқ деб топилди.  Бу ҳақда “Nur.kz”  ёзмоқда.
 
Журналистлар уюшмаси Қозоғистонда ОАВ ходимларининг касб байрами арафасида республика ижодий танловини ўтказди.  Унда Қозоғистонлик журналистлар билан бирга Facebook асосчиси ҳам мукофотланди, дейилади хабарда.
 
“Цукерберг дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ягона ахборот майдонида бирлаштирган ижтимоий тармоқни яратгани учун мукофотга лойиқ топилди”, дейилади Журналистлар уюшмасининг маълумотида.
 
Хабарда ёзилишича, 2014 йилда Қозоғистон Журналистлар иттифоқининг мукофотига “Wikileaks” асосчиси, австралиялик журналист Жулиан Ассанж, 2015 йилда эса АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден лойиқ деб топилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Facebook Марк Цукерберг Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!