...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook ва Twitter’га нисбатан маъмурий иш очилди


18:54, 21.01.2019 Олам
 1 688

Мазкур компаниялар фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини жойлаштириш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланяпти.

Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш федерал хизмати (Роскомнадзор) Twitter ва Facebook’га нисбатан маъмурий иш очди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Ушбу америка компаниялари РФдаги россиялик фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини жойлаштириш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланяпти.
 
“Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларини бошқарувчи компаниялар Россия Федерацияси ҳудудида россиялик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлар базасини жойлаштиришни тасдиқлаш ҳақидаги бизнинг талабларимизга расмий жавобларни тақдим этди. Лекин, уларда РФ қонунчилиги талабларини нафақат ҳозирги кунда, балки келгусида ҳам бажариш ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шу муносабат билан “Роскомнадзор” ҳар иккала компанияга нисбатан маъмурий иш очади” дейилади хабарда.
 
Аввалроқ “Роскомнадзор” раҳбари Александр Жаров 2018 йилнинг декабрь ойида компанияларга РФ қонунчилигининг россиялик фойдаланувчилар маълумотлар базаси соҳасидаги талабларини бажариш борасида билдиришномалар йўлланганини маълум қилганди. Айни вақтгача компаниялар мазкур талабларни бажармаган.
 
Унинг сўзларига кўра, Twitter ва Facebook “Роскомнадзор” билдиришномаларига юридик аҳамиятга эга жавоб йўллаши ёки “йўқ” маъноси сифатида беэътибор қолдиришлари мумкин эди. Рад жавоби берилган тақдирда “Роскомнадзор” раҳбари ушбу компанияларга нисбатан маъмурий иш очиш ва уларни 5 минг рубль жаримага тортишга ваъда берганди. Маълумотлар базасини жойлаштириш муддати 6 ойдан бир йилгача.
 
Маълумот ўрнида, 2015 йил 1 сентябрь куни кучга кирган РФнинг “Шахсий маълмуотларни сақлаш тўғрисида”ги қонунига кўра, россиялик фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақат мамлакат ҳудудида сақланиши ва қайта ишланиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Twitter Facebook Роскомнадзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!