...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алдагани бола яхши! Ўзбекистонда Facebook ва YouTube яна ўчириб қўйилди


10:36, 16.01.2019 Жамият
 6 373

Facebook ва YouTube’га VPN’сиз киряпман, демак мен Ўзбекистонда эмасман.

Кеча, 15 январь куни Ўзбекистонда 128 кундан буён кириш номаълум сабабларга кўра тақиқлаб қўйилган Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube халқаро видеопортали ва ниҳоят ишлай бошлагани, 4 ой деганда унга  VPN’сиз уланиб бўлаётгани ҳақида ёзган эдик. Афсуски, қувончимиз узоққа бормади.
 
Орадан 7-8 соат ўтар-ўтмас, яъни соат 18:00 дан кейин яна Facebook ва YouTube’га кириш имкониятини бой бердик. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, телефони, компьютери ва бошқа қурилмаларидан VPN’ни ўчиришни улгурмаганлар яна “ҳар қандай эшикни очар ишончли калит”га мурожаат қилишяпти.
 
Айни вақтда Telegram, Instagram ва Facebook каби ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Facebook ва YouTube’нинг бир муддатлик очиб юборилишини танқидга олиб, “Ўзбектелеком”ни одамларни мазаҳ қилишда айбламоқда.
 
Ижтимоий тармоқлар тонггача турли танқидий изоҳлар билан тўлиб тошди. Айни вақтда Ўзбекистонда ҳамон Facebook ва YouTube’га VPN’сиз киришнинг имконияти йўқ.
 
“Катталардан кимдир бизда Facebook ва YouTube деган сайтлар ишлайдими, деган бўлса “ҳа” деб жавоб бериб, ўша вақтнинг ўзида бир неча соатга очиб қўйишган кўринади”, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
 
Яна бир фойдаланувчи эса бошқа фикрни ёзиб қолдирган:
 
“Facebook ва YouTube’га VPN’сиз киряпман, демак мен Ўзбекистонда эмасман”.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 4 ой давомида Facebook ва YouTube’дан фойдалана олмаётганлар уларга VPN орқали киришга одатланди ва мамлакатда ушбу дастур оммалашиб кетди. Бу эса бошқа хавфларни келтириб чиқариши табиий. Ҳатто, Ҳукумат аъзолари ҳам Facebook’га кириш учун VPN’дан фойдаланаётгани маълум. 

Теглар:Facebook YouTube VPN 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар