...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурлан тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора билан қўлга тушди


10:17, 16.01.2019 Жамият
 5 675

М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.ни 600 АҚШ доллари эвазига туманда жойлашган МТМлардан бирига ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, келишилган пулни олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:Гурлан тумани Пора Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар