...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон авиакомпанияси учувчиси наркотик билан қўлга тушди


11:50, 07.03.2016 Олам
 3 196

Маълум бўлишича, учувчи уч йилдан буён гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб келган.

Қозоғистоннинг энг катта авиакомпанияси маълум қилишича, компания чўнтагида марихуана гиёҳванд моддаси билан қўлга тушган учувчини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Москвадан Олма-отага учиб келган Air Astana авиакомпаниясига тегишли A-320 самолёти капитани доимий махсус ит текширувидан ўтаётган пайтда қўлга тушган.

Полиция учувчининг пальтоси чўнтагидан кичик марихуана солинган пакет топган ва у экспертиза қилинганда, организмидан ҳам гиёҳванд моддаси топилди.

Ҳибсга олинган учувчи гиёҳванд моддасини парвоздан олдин истеъмол қилгани ва ундан уч йилдан бери фойдаланаётганига иқрор бўлди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бир қисми Буюк Британиянинг BAE Sytems компаниясига тегишли Air Astana спиртли ичимликлар ва наркотик воситаларга тақиқ киритган ва авиакомпания доимий равишда ўз ходимларини текширувдан ўтказиб туради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Олма-ота Авиакомпания Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!