...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ бошчилигида Ироқнинг Мосул шаҳрини озод қилиш операцияси бошланди


11:35, 07.03.2016 Олам
 2 774

Операция Мосул ва Суриянинг Ракка вилояти орасида террористларнинг таъминот йўлини ёпишдан бошланди.

АҚШ президентининг ДАИШга қарши курашиш халқаро коалиция ишлари бўйича махсус вакили Бретт Макгерк Ироқда Мосулни террористлардан озод қилиш ҳаракатлари бошлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Макгеркнинг айтишича, операция Мосул ва Суриянинг Ракка вилояти орасида террористларнинг таъминот йўлини ёпишдан бошланди. Операция мураккаб, лекин ҳаракат режалари жуда яхши ишлаб чиқилган.

Ироқнинг шимолий вилояти Найнавда жойлашган, катталиги жиҳатдан мамлакатда иккинчи ўринда турувчи Мосул шаҳри ДАИШ жангарилари учун Ироқдаги асосий марказ сифатида хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Ироқ Мудофаа вазири Холид ал-Обейди шаҳар учун кураш 2016 йилда бўлиши ва бу террористларга қарши ҳал қилувчи уруш бўлиши ҳақида ваъда берган эди, дейилади хабарда.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободининг маълум қилишича, жангариларга қарши курашда мамлакатнинг барча турдаги қуролли кучлари, халқ кўнгиллилари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция авиацияси иштирок этади, деб нашр хабар бермоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Ироқ Сурия Мосул Ракка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!