...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова жиноий жавобгарликдан озод этилди


19:08, 24.11.2016 Олам
 24 788

У суд ҳукми билан мажбурий руҳий касалликларни даволаш муассасасига жўнатилди.

Аввалроқ, 4 ёшли қизчанинг бошини танасидан жудо қилган қотил-энага устидан очилган жиноий иш юзасидан Москвада навбатдаги суд бўлиб ўтгани, унда Гулчеҳра Бобоқуловага сўнгги сўз берилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Суд давомида прокурор судьядан қотилик вақтида Гулчеҳра Бобоқулова нима қилаётганини билмагани, унинг руҳий носоғлом эканини, шу сабабли ҳам уни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва руҳий хасталиклар шифохонасига даволаниш учун юборишини сўради.
 
Бугун, 24 ноябрь куни Москвадаги Хорошевский суди ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизчани ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий равишдаги руҳий касалликларни даволаш муассасасига юборди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар беради.
 
Суд залида Гулчеҳра Бобоқулова ўзини жуда ғайриоддий тутди. Унинг руҳий хаста экани, ҳаракатларида ҳам акс этиб турарди. Нашрда айтилишича, суд вақтида, айниқса, ҳукм ижроси ўқиб эшиттирилаётган пайтда айбланувчи безовталанган, гоҳ ўтириб, гоҳ ўрнидан турган. Кўз қараши инсонда қўрқинч уйғотадиган даражада баъзан олайиб, баъзан  эса уйқуга кетадигандек кўринган.
 
Албатта, бу суд залида иштирок этган фуқаролар, ОАВнинг фикри, бироқ қотилликни аниқлик, тезлик билан содир этган бу аёл атрофидаги инсонларнинг барчасини ўзининг ёлғон ҳаракатларига ишонтираётган бўлиши ҳам мумкин. У жазодан ана шу рост ёки ёлғон бўлган омиллар сабабли омон қолди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 29 февраль куни Ўзбекистон фуқароси бўлган Гулчеҳра Бобоқулова 4 ёшли қизалоқнинг бошини танасидан жудо қилган. Кейин уйга ўт қўйиб чиқиб кетган. Москвадаги “Октябрьское поле” метро бекати атрофида қизнинг бошини кўтариб баланд овозда ўзини “террорчи” деб атаган. Шундан сўнг милиция уни ҳибсга олган.
Умида Якубова
 

Теглар:Гулчеҳра Бобоқулова Қотиллик Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!