...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахлик қўли эгри келин ўз уйига ўғирликка тушди


18:17, 24.11.2016 Жамият
 9 736

Уйда катта миқдорда пул йўқолганлигини пайқаган хонадон эгалари ички ишлар органлари ходимларига мурожаат этишган.

Жиззах шаҳридаги хонадонлардан бирида ўғирлик содир бўлди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан уй эгалари Ички ишлар органларига хабар беришди. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўғрини топишга муваффақ бўлишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Респуликаси Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати.
 
Маълум бўлишича, ўғри ётоқхонада турган катта миқдордаги пулларни ўмарган. Уй эшиги ва деразаларга эса ҳеч қандай зарар етмаган, яъни эшик калит орқали очилган.
 
Ички ишлар органлари ходимлари тезкор тергов-суриштирув ишларини бошлашди. Улар воқеа жойини кўздан кечиришди, жабрланувчининг  қўшнилари билан суриштирув ишларини олиб боришди ва натижада гумонланувчи шахс қўлга олинди.
 
Аниқланишича, ўғирликни шу оиланинг 1989 йилда туғилган келини амалга оширган. Айни дамда мазкур жиноят юзасидан тергов жараёнлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Жиззах Ўғирлик Келин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар