...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд чақалоғини сотмоқчи бўлган онага яна имкон берди


13:46, 07.02.2019 Жамият
 1 247

Яшаш жойидан сутканинг соат 21:00 дан 9:00 га қадар чиқишни чеклашдан иборат 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўзининг 4 ойлик чақалоғини сотиш йўли билан текин даромад топишни мақсад қилган судланувчи Ж. И. га  нисбатан суд ҳукми ўқилди.
 
Судланувчилар Ж. И. 2018 йил 22 июнь куни соат 11:30 ларда Урганч шаҳар Бўстонлиқ кўчасида ўзининг 4 ойлик чақалоғини сотиш йўли билан текин даромад топиш мақсадида, 2018 йил 16 февралда туғилган қизи Ж. Г. ни ожиз аҳволда эканлигини ва ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб, уни тадбирга жалб қилинган фуқаро Г. М. га олдиндан келишилган 2 000 000 сўм пулга сотган вақтида шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган. Судланувчи Ж. И. суд муҳокамасида айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.
 
Судланувчи Ж. И. га оид жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454-457, 462-468-моддаларига амал қилган ҳолда судланувчи Ж. И. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, яшаш жойидан сутканинг соат 21:00 дан 9:00 га қадар чиқишни чеклашдан иборат 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
 
Жиноят иши юзасидан судланувчи Ж. И. га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.

Теглар:Қамоқ Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар