...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон халқи Жээнбековни деярли сайлаб бўлди, у ўзи ким?


09:23, 16.10.2017 Олам
 13 229

Сооронбай Жээнбеков 2016 йилдан Қирғизистон ҳукумати раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Сооронбай Жээнбеков бугунги кунда амалдаги мамлакат президенти Алмазбек Атамбоевнинг қўллаб-қувватлашига эришган ва мамлакатда мавжуд ислоҳотларнинг давомчиси сифатида намоён бўлаётган шахсдир.
 
Унинг биографиясига эътибор қаратадиган бўлсак, Жээнбеков 1958 йил 16 ноябрда Ўш вилоятида таваллуд топган.
 
1983 йилда Қишлоқ хўжалик институтини зооинженер мутахассислиги бўйича тамомлаган. Қишлоқ партия қўмитасининг котиби ҳамда колхоз хўжалиги бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
 
1996 йилда Қирғизистон парламентига сайланган ҳамда депутатлик курсисида қарийб 11 йил фаолият олиб борган. 2007 йилда президент Курманбек Бакиев даврида қишлоқ, сув хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимида ишлаб, 2010 йилда муваққат инқилобий ҳукумат таркибида Ўш вилояти давлат маъмуриятини бошқарган.
 
2016 йилда президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2016 йилнинг апрелида Қирғизистон Республикаси Социал-демократик партияси (СДПК) ташаббуси билан Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг бош вазири этиб тайинланган.
 
2017 йил май ойида президентликка номзод қилиб кўрсатилгач, қонунчиликка кўра, Жээнбеков ҳукумат бошлиғи лавозимидан сайловда иштирок этиши туфайли расмий равишда истеъфога чиққан эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қирғизистон Республикаси Сооронбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!