...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент келаси йил мартда халқаро саммитга мезбонлик қилади


11:52, 03.09.2018 Олам
 3 491

ТТДҲКнинг бу йилги саммити Чўлпон отада ўтяпти.

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнебеков Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) раислигини Қозоғистон Президентидан қабул қилиб олди. У ташкилотнинг VI саммити ўзига хос шаклда ўтаётганини таъкидлади.
 
Жээнбеков Кенгаш географиясининг катталашуви туркий давлатларнинг кўп асрлик дўстлигини яна бир поғона юксалтиради.
 
“Ўзбекистон Республикасини Туркий кенгашга аъзо сифатида қўшилиш ниятини юқори баҳолайман ва қўллаб-қувватлайман. Бу қадам ташкилотнинг кенгайиши учун қулай шароит яратади ва халқаро майдонда унинг обрўси ортади. Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиши ушбу ташкилотга янги нафас олиб кириши ва кўплаб ўзгаришларнинг манбаси бўлишига умид қиламан”, деган Жээнбеков.
 
Музокаралар вақтида ТТДҲКнинг келаси саммити 2019 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирда Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ТТДҲК саммитида иштирок этяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Сооронбай Жээнбеков Чўлпон ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!