...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хивани пойтахт сифатида таклиф қилди


14:07, 03.09.2018 Жамият
 34 955

Ўзбекистон Президенти ушбу таклифни саммитдаги нутқида билдирган.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Чўлпон отадаги Туркий тилли давлатлар ҳамкорилиги кенгаши саммитида нутқ сўзлагани ва бир қатор масалаларни ўртага ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзииёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши аъзо-давлатлари раҳбарларига қадимий Хива шаҳрини ташкилот пойтахтии этиб танлашни таклиф қилган.
 
Шавкат Мирзиёев Чўлпон отадаги саммитда Ўзбекистон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишдан мамнун эканини маълум қилган. У ТТДҲКнинг фаолияти аъзо-давлатларнинг обрўсини орттиши ва долзарб масалаларни ҳал қилиш шарт-шароитларини яратишини таъкидлаган.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иштирокчи давлатлар раҳбарларини инвестиция, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва тадбиркорлик йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга чақирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Чўлпон ота Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар