...
МЕНЮ
ONLINE TV

Green Card лотореясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш санаси ўзгартирилди


09:16, 16.10.2017 Олам
 4 145

2015 йилда номзодларнинг 10 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этган. Бу орқали давлатимиз 2-ўринни банд этган.

АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил “Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV” (Green card) дастурига рўйхатга олиш 3 октябрдан бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ Green card лотореясида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш кечиктирилди. Бунга эса техник муаммо сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, DV–2019 лотореяси учун рўйхатдан ўтиш 18 октябрдан бошланади. Бу жараён аввал маълум қилинганидек, 7 ноябргача эмас, балки 22 ноябргача давом этади.
 
3 октябрдан 18 октябргача топширилган анкеталар эса ҳақиқий эмас, деб топилади ва улар қайтадан рўйхатдан ўтишларига тўғри келади.
 
Pew тадқиқот маркази маълумотларига кўра 2015 йилда 14,4 миллион киши DV–2019 лотореясида иштирок этиш учун ариза топширган. Уларнинг 12 фоизини Гана фуқаролари ташкил этади.
 
Бу борада Ўзбекистон фуқаролари ҳам фаол ҳисобланади. Рўйхатдан ўтганларнинг 10 фоизи, яъни 1,4 миллионга яқин номзодлар Ўзбекистон фуқароларидир. Кейинги ўринни Украина банд этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:DV–2019 Green card 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!