...
МЕНЮ
ONLINE TV

Green Card бекор қилинадими?


13:57, 11.01.2018 Олам
 4 860

Бу қонун лойиҳасида оилаларнинг қайта қўшилиши ва Green Card лотореясини чеклашлар белгиланган.

АҚШ Конгрессидаги республикачилар партияси депутатлар ихтиёрига иммиграция тўғридаги янги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу қонун лойиҳасида оилаларнинг қайта қўшилишини чеклаш ва  Green Card лотореясини бекор қилиш белгиланган.
 
“Американинг келажагини таъминлайдиган Акт” деб номланган бу қонун лойиҳаси, Мексика чегарасида тўсиқ деворлар қурилишини молиявий таъминлашга қаратилган.
Конгресснинг вакиллар палатаси қўмита бошлиғи Боб Гудлатнинг таъкидлашича, бу қонун лойиҳаси чегараларни қўриқлашни кучайтириш, Green Card лотореясини бекор қилиш ва оилаларнинг қайта қўшилишини чеклашни белгилаб беради.
 
Унинг сўзларига кўра, иммиграция борасидаги янги қонун лойиҳаси нолегал мигрантларга қарши қонуний чора кўрмайдиган  шаҳарларига нисбатан чоралар кўришни ҳам ўз ичига олган.
 
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу қонун Конгресс томонидан ўзартиришлар киритмасдан қабул қилинмайди. Агар вакиллар палатаси томонидан қабул қилинганда ҳам Сенат томонидан рад қилиниши мумкин. Чунки бу қонуннинг қабул қилиниши учун камида тўққиз нафар демократлар томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
Обил Сафаров

Теглар:Green Card Конгресс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!