...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп демократлардан 5 млрд доллар масаласида қўллаб-қувватлашини сўради


17:31, 07.12.2018 Олам
 1 684

Мексика билан чегарадаги девор Трампнинг сайловолди кампаниясидаги муҳим ваъдалардиан бири бўлган.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Конгрессидаги Демократик партия етакчиларидан Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлашни сўради. Бундай мурожаатни Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган.
 
Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш Аризона штатини мигрантлар оқимидан ҳимоя қилиш учун муҳимлигини таъкидлаган.
 
“Аризона бизнинг ҳарбийлар ва чегара хизмати билан девор билан ўралмаган ҳудуддан оммавий мигрантлар оқимини кутиб, деярли қотиб қолди. Биз уларнинг ўтиб кетишига йўл қўймаймиз! Катта ҳатар. Нэнси (Нэнси Пелоси Демократик партиянинг АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатиси спикери бўлиш учун номзоди) ва Чак (Чак Шумер демократларнинг Сенатдаги етакчиси) деворни маъқуллаши керак!”, деган Трамп.
 
Мексика билан чегарадаги девор Трампнинг сайловолди кампаниясидаги муҳим ваъдалардиан бири бўлган. У бир неча марта ушбу тўсиқ учун охир-оқибат қўшни давлат тўлов қилишини таъкидлаган. Мексика Ҳукумати эса ҳеч қачон бундай бўлмаслигини маълум қилган.
 
Америка администрацияси раҳбари “Politico” газетаси билан интервьюда Конгресс девор қуриш учун 5 млрд доллар маблағ ажратишни маъқулламаса Ҳукумат қурилиш ишларинини тўхтатишини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Конгресс Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!