...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мингбулоқ” нефть конида портлаш бўлдими?


16:33, 07.12.2018 Жамият
 7 421

“Ўзбекнефтегаз” АЖ мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

Кеча, 6 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги “Мингбулоқ” нефть конида портлаш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
“Ўзбекнефтегаз” АЖ мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди ва бундай воқеа юз бермаганини маълум қилди.
 
“Бу хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қиламиз. Айни вақтда “Мингбулоқ” конининг М-15 қудуғида одатий тартибда ўзбек ва хитой мутахассислари томонидан геологик разведка ишлари олиб бориляпти”, дейилади “Ўзбекнефтегаз” хабарида.
 
Компания Ўзбекистон фуқароларидан ишончли манбаларга таянишни, шунингдек, ОАВ вакилларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мингбулоқ Нефткони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар