...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ҳоким тайинлади


09:10, 16.10.2017 Жамият
 2 902

Илгизар Собиров 2006 йилдан 2015 йилгача Сенат раиси лавозимларидан ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрганлиги ҳақида хабар берган эдик. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортидан бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Давлат раҳбари ташриф давомида Хивада ҳам бўлди.
 
Шавкат Мирзиёев Илгизар Собировни Хоразм вилояти ҳокими этиб тайинлади. У 2017 йил сентябрь ойи бошидан буён Хоразм вилояти маъмурияти раҳбари вазифасини бажариб келаётган эди.
 
Илгизар Собиров узоқ йиллар давомида Олий суд ва Адлия вазирлигида ишлаб келган. У 2000 йилдан 2003 йилгача мудофаа ва хавфсизлик масаласи бўйича Сенат раиси ўринбосари, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масаласи бўйича Сенат раиси лавозимларини эгаллаб келган.
 
2003 йилдан 2005 йилгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими, 2006 йилдан 2015 йилгача Сенат раиси лавозимларидан ишлаган.
 
Илгизар Собиров 2002 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 2005 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил” ҳамда “Қуролли Кучларига 15 йил” белгисига сазовор бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Илгизар Собиров Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар