...
МЕНЮ
ONLINE TV

QazaqGeo хабар қилади: “Орол денгизи тикланмоқда!”


13:30, 20.07.2016 Олам
 7 658

Экспедиция натижаларига кўра, Орол денгизининг тикланаётгани, саҳролар камайиб, балиқлар ва ўсимликлар дунёси тикланаётгани тасдиқланди.

26 июнь куни “Улитау-Арал” экспедициясининг Орол денгизида бўлиб ўтган 12 кунлик экспедицияси ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан бир неча кун аввал Остонада Қозоғистон Миллий географик жамиятининг “Улитау-Арал” деб номланган экспедияцияси натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар бермоқда. Экспедиция 15 июнь куни бошланган эди.
 
Экспедиция доирасида Орол денгизидан сув намуналари олинди. Улар орқали денгиздаги сув таркиби ўрганилади ва унда содир бўлаётган ўзгаришларни, хусусан, гидробиологик тадқиқотларни ўтказиш мумкин бўлади. Гидробиологик тадқиқот натижалари олингач, ушбу натижалар билан “Назарбоев Университети” ходимлари National Geographic грантида иштирок этиш истагидалар.
 
Экспедицияни муваффақиятли бошлаш ва якунлаш мақсадида олдиндан Орол денгизи ҳудуди ва Улитау минтақаларининг марказий қисмини боғлаб турувчи йўл ҳамда майдонлар барпо этилди. Ушбу йўлдан палеонтологлар, экспедиция аъзолари, сайёҳлар фойдаланишлари мумкин. Айтиш керакки, экспедиция натижаларига асосланган ҳолда Орол денгизи ҳақида китоб ёзиш режага киритилган. Ушбу китоб Улитау минтақасига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун чўнтак китоби кўринишида бўлади.
 
Экспедицияда жами 30 киши иштирок этди. Улар орасида олимлар, хусусан, гидробиологлар, геомаълумотлар тизими мутахассислари, журналистлар, блогерлар, сураткашлар, кўнгиллилар ҳам бор. Тадқиқот аъзолари биргаликда 40 даража иссиқда 4000 километр масофани босиб ўтишди. Кичик орол атрофидаги йўл экспедиция аъзолари учун энг қийин ва экстримал йўл бўлди.
 
Экспедиция аъзолари, шунингдек, Байконур шаҳридаги машҳур Борса келмас ороли, Шимолий Орол, қадимий Кердери шаҳри, Янгикент вайроналарига ҳам боришди ва ушбу жойларда акс этган экофалокатлар изларини кўришди.


 
Шу билан бирга гидробиологлар Орол денгизининг аҳоли яхшиланганини, саҳро ҳудуди камайганини ҳам гувоҳ бўлишди.


 
“Энг муҳим натижа – Шимолий Орол денгизининг баъзи қисмлари тикланаётганидир. Бу ерда янги ҳаёт бошланаётгани кўриниб турибди. Денгизда тузнинг ажралиши, ўсимликлар оламининг тикланаётгани, балиқларнинг пайдо бўлгани, саҳро ҳудудининг сезиларли даражада камайгани жуда қувонарли”, дейди экспедиция раҳбари Саулет Сакенов.
 
Кўк оролдаги тўғон денгиз сувининг сақлаб қолинишида катта аҳамият касб этди. Шунга кўра, денгиздаги сувни сақлаб қолиш, сақлаб туриш ишлари давом этади. Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари бирлашиб бу борада режадаги ишларни олиб боришмоқда. Шунингдек, бу ишларда Борса келмас қўриқхонаси вакиллари, Оролни қутқариш Ҳалқаро фонди мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.

“Кўк орол тўғонининг ўзида биз, QazaqGeo ҳамда Оролни қутқариш Ҳалқаро фонди билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни туздик. Чунки айнан мана шу тўғон Орол денгизининг аввалги ҳолига қайтишига ёрдам бермоқда. Биз Оролни қутқариш Ҳалқаро фонди билан денгизни сақлаб қолиш юзасидан лойиҳалар ташкил қиламиз. Шу билан бирга Борса келмас қўриқхонаси билан ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириш истагидамиз”, деб қўшимча қилди Саулет Сакенов.

Экспедиция аъзолари GPS орқали ўзлари ташриф буюрган қадимий жойларни белгилаб олишди. Эндиликда мавжуд манзиллар орқали ушбу жойлардаги ўзгаришларни кузатиш мумкин бўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Орол денгизи Экспедиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жулдыз Остона шахридан
12:25 21.07.2016

Оллохга шукир!!!


Мухаммад
17:37 20.07.2016

Орол денгизи хакидаги лавхани укиб, бехад хурсанд булдим. Орол денгизи - сенинг тикланаётганинг рост булсин! Она табиат - ушбу йуналишдаги ишларингни давом эттиргин, омадли булсин харакатларинг!


аноним
13:51 20.07.2016

Бу яхши хабар бўпти, инсонлар табиатга салбий таъсир кўрсатмаса табиат ўзи янгиланади. оролбўйида истиқомат қиладиганларниям елкаларига офтоб тушадиган бўпти



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!