...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода нақд пулни яширган тадбиркорларнинг сири фош бўлди


13:13, 20.07.2016 Жамият
 5 850

Бухоро вилояти солиқ органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бухоро вилоятида давлат солиқ хизмати органлари томонидан Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Чорчинор плюс Шаҳноза” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли назорат тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида, бу ерда харидорларга харид чеки бермаслик оқибатида кунлик савдо тушумларини яширишдан ташқари, яна кўплаб қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
 
Хусусан, назорат тадбири кунида ошхона хазиначиси харидордан турли хил егуликлар ва спиртли ичимликлар учун 38 минг сўм нақд пул олиб, мавжуд назорат касса машинасидан унга харид чеки бермади. Кўриниб турибдики, ошхона эгалари бу билан бир йўла солиқ тўловларидан ҳам қочишмоқчи. Бу шохобча хазинасидаги назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган 200 минг сўмга яқин нақд пуллар мисолида яққол намаён бўлади.
 
Шунингдек, ушбу умумий овқатланиш шохобчаси эгаларига тегишли савдо дўконида ўтказилган қисқа муддатли текширишда ҳам харид чеки бермаслик, кирим ҳужжатлари ва сифат сертификатисиз товарлар билан савдо қилиш ҳамда ишчиларни ишга йоллаш тартиби бузилган ҳолда уларга ноқонуний равишда ҳақ тўланаётгани маьлум бўлди.
 
Назорат тадбири якунида умумий овқатланиш шохобчаси савдосига қўйилган кирим ва сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги 1 миллион сўмдан ортиқ спиртли ичимликлар ҳамда 3 турдаги 300 минг сўмдан ортиқ гўшт маҳсулотлари, шунингдек, савдо дўконидаги 69 турдаги дастлабки нархи 1 миллион сўмга яqин кирим ҳужжатлари ва сифат-сертификати бўлмаган товарлар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. 

Теглар:Бухоро Давлат солиқ қўмитаси Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар