...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Алеппода қонли ҳаракатлардан сўнг театр иш бошлади, Мадридда акробат ҳалок бўлди


10:31, 08.07.2017 Олам
 2 059

Мадридда ўтказилган Mad Cool фестивалида иштирок этган акробат 28 метр баландликдан қулаб тушиб, ҳалок бўлди.

1. Суриянинг Алеппо шаҳридаги Марказий актёрлар уйи театри ўз ишини бошлади. Босқинчилик ҳаракатларидан сўнг илк марта намойиш этилган спектакль аншлаг тарзда ўтди. Томоша қилиш учун келган юзлаб аҳолининг ўзи ҳам роль ижро этишга муваффақ бўлди. Бахтли якун билан тугалланган спектакль олқишлар билан кутиб олинди.
 
2. Япония жануби-ғарбидаги Фукуока ва Оита префектураларида кучли сел кузатилди. Шаррос ёмғир оқибатида юзага келган сел оқибатида 16 киши бедарак йўқолди, мингдан зиёд киши қутқариб олинди. Аввалроқ, 15 киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди. Бу ҳудудда ҳафта бошидан буён ёмғир кузатилмоқда.
 
3. Мадридда ўтказилган Mad Cool фестивалида иштирок этган акробат 28 метр баландликдан қулаб тушиб, ҳалок бўлди. Ташкилотчилар акробатнинг оиласига ҳамдардлик билдиришди. 8 июль куни унинг хотирасига 1 дақиқа сукут сақланади.
 
4. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Гамбургдаги учрашув чоғида икки томонлама ҳамда халқаро аҳамиятга молик бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Хитой етакчиси молия ҳамда атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилишни кучайтириш лозимлигини қайд этди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Япония Хитой Сурия Алеппо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!