...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин зиддиятларга қарамасдан икки америкаликни мукофотлади


16:05, 10.04.2018 Олам
 5 111

Россия Президенти икки нафар АҚШ фуқаросига эътибор қаратди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин америкалик икки нафар фазогирни мукофотлади.
 
Бугун, 10 апрель куни Путин NASA собиқ раҳбари, ҳозирда АҚШ Денгиз кучлари бош штаби бошлиғи бўлган генерел-майор Чарльз Болден ва NASA’нинг Бош маслаҳат кенгаши вакили Томас Стаффордга “Дўстлик” орденини топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
 
Уларнинг иккаласи ҳам “АҚШ ва Россия ўртасида фазони ўрганиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирлангани маълум қилинди.
 
Ушбу орденни топширишга мутасадди бўлганларга “нега бизнинг геосиёсий душманимиз бўлган АҚШ вакилларини тақдирлаяпсизлар”, деган савол берилди. Ўз навбатида Россия Ташқи разведкаси нафақадаги генерали Леонид Решетников қуйидагича жавоб берган:
 
“Бизда умумий космик лойиҳалар мавжуд. Иккала мамлакат фазогирлари биргаликда самога учади. Табиийки, америкаликлар орасида бундай мукофотга лойиқлар бор. Шунингдек, бу борада урғу берилиши бизнинг ҳар қандай мулоқотга тайёрлигимизни билдиради”. 
Икром Раҳмон

Теглар:Путин мукофот орден фазогир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!