...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Назарбоев билан тоғли ҳудудларда дам олди


10:56, 27.02.2017 Олам
 4 115

Қозоғистонлик ҳамкасби билан дам олиш вақтини чоғ ўтказган Владимир Путин, бугун жиддий масалаларни муҳокама этишга киришади.

Қозоғистон Республикасига ташриф буюрган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча, 26 февраль куни Олма-Отадаги дам олиш тоғли масканларидан бирида, ҳафтанинг дам олиш кунини ўз ҳамкасби билан бирга ўтказди. Норасмий тарзда кечган учрашув доирасида дўстона ва самимий суҳбат уюштирилди. Бу ҳақда матбуот котиби Песков РИА Новостига маълум қилган.
 
Душанба, 27 февраль куни томонлар расмий курси атрофида икки мамлакат сиёсий ва иқтисодий алоқалари борасида келишувларни амалга оширади. Шундан сўнг, Россия етакчиси шу ердан Тожикистон ва Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи юзасидан учиб кетиши режалаштирилган.
 
Бу учрашувлар сиртида Россия ҳукуматининг мазкур давлатлар билан дипломатик алоқаларни ўрнатганига чорак аср бўлганилиги хизмат қилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Олма-Ота Қозоғистон Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!