...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент айтгани амалда: тергов ва хибсхоналар видеокузатув воситалари билан жиҳозланди


22:22, 26.12.2017 Жамият
 4 833

Маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференцалоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциянинг қабул қилинганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида бундан буён қийноққа солиш каби ноқонуний усулларни қўллашни қатъиян чеклаш мақсадида тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари видеокузатув воситалари билан жиҳозланишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
 
Ички ишлар органларида энг сўнгги замонавий ахборот коммуникация технологиялари, жумладан сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига маълум қилган.
 
Маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференцалоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда.
 
Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида шундай намунавий махсус хона ташкил этилди. Бундай хоналарни кейинги йилларда босқичма-босқич барча тергов бўлинмаларида жорий этиш режалаштирилмоқда.
 
Бу эса фуқароларнинг қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилишига чек қўяди. Ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ва айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслигини кафолатловчи жиноят-процессуал нормасини қатъий таъминлайди.

Теглар:Пўлат Бобожонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар