...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пўлат Бобожонов ва Турсунхон Худойбергеновга генерал-лейтенант унвони берилди


10:51, 15.01.2019 Жамият
 5 952

Мудофаа вазири ва унинг ўринбосаридан ташқари яна уч кишига генерал ҳарбий унвони топширилган.

Хабарингиз бор, кеча, 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов генерал-лейтенант, Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов генерал-майор ҳарбий унвони билан тақдирланди.
 
Унвонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топширди.
 
Мудофаа вазири ва унинг ўринбосаридан ташқари яна уч кишига генерал ҳарбий унвони топширилган.
 
Унга кўра:
 
Миллий гвардия бошлиғи Баҳодир Тошматов генерал-полковник ҳарбий унвони;
 
Ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожонов генерал-лейтенант ҳарбий унвони;
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси–Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Турсунхон Худойбергеновга генерал-лейтенант унвони топширилган. 

Теглар:Турсунхон Худойбергенов Баҳодир Тошматов Пўлат Бобожонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар