...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пўлат Бобожонов тизимдаги қатор раҳбарларни ишдан бўшатди


13:47, 20.08.2018 Жамият
 7 281

Ички ишлар вазири бошлиқ ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида бўлган.

Жорий йил 12-16 август кунлари Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошлиқ ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида бўлиб, шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари фаолияти билан танишган.
 
Ўрганишлар натижасида фаолияти қониқарсиз деб топилган Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Пирязов, ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ю.Аҳмедов, Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи И.Салаев, Урганч тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Жуманазаров, Қўшкўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳасанов, Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари Х.Нурматовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.
 
Шунингдек, фаолиятида йўл қўйган камчиликлар, хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашмаган қатор раҳбар ва ходимларга турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилган.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пўлат Бобожонов Хоразм вилояти ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар