...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда ИИВ тизимидаги 5 нафар раҳбар бўшатилди, 6 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди


18:31, 10.09.2018 Жамият
 10 119

Пўлат Бобожонов Навоийда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ жорий йил 4-6 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
 
Уч кун давом этган соҳавий ўрганишларнинг якуний ҳисоботи сифатида 6 сентябрь куни вилоят ИИБда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ходимларнинг хизмат интизомини яхшилаш борасидаги камчиликларга барҳам берилмаганлиги сабабли боис вилоят бўйича жами 226 нафар ходимлар интизомий, 6 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилганлиги айтиб ўтилди.
 
Йиғилиш давомида Хатирчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Ашуров, Нурота туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Файзуллаев, Конимех тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Исломов, Навоий шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Б.Холиқулов, Вилоят ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Р.Адизов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пўлат Бобожонов ИИВ Навоий вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар