...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Осиё Ички ишлар вазирлари бир ерга тўпланиб, тажриба алмашди


19:41, 06.10.2018 Жамият
 2 574

Унда минтақа учун жуда ҳам долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Бугун, 6 октябрь куни Қирғизистон Республикасининг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё ички ишлар вазирларининг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ички ишлар вазирлари қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди.
 
Йиғилишда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш механизмлари, республикаларнинг чегара ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашда ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган.
 
Бундан ташқари, ушбу йиғилишда минтақанинг умумий манфаатлари учун муҳим ҳисобланган ижтимоий тармоқлар орқали сунъий наркотик ва психофаол моддаларнинг тарқатилишига қарши курашиш, экстремизм ва терроризмни молиялаштиришда пул маблағларини электрон ҳамда интернет тармоқлари орқали ҳисобга ўтказишга қарши олиб борилган ишлар юзасидан тажриба алмашилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Марказий Осиё Чўлпонота Пўлат Бобожонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар