...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди


15:38, 26.01.2019 Спорт
 1 250

Кондеферация олти давлат федерацияларини бирлаштирган.

Адлия вазирлигида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилишича, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.
 
Шунингдек, Конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE)нинг бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ҳам амалга оширади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қиличбозлик Марказий Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!