...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андрей Новиков: “ИШИД Марказий Осиёда “халифалик” тузмоқчи”


13:54, 25.09.2018 Олам
 5 367

Террорчиларнинг Афғонистон шимолида фаоллашгани айтиб ўтилди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аксилтеррор маркази раҳбари генерал-полковник Андрей Новиков “Ислом давлати” Марказий Осиёда “халифалик” тузиш мақсадида эканини таъкидлаяпти.
 
Бу ҳақда у МДҲ давлатларининг аксилтеррор хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларининг учрашувида айтиб ўтган. Ушбу йиғилиш Қирғизистонда ўтаётган “Иссиқкўл – антитеррор-2018” ўқув машғулотлари доирасида ташкил этилган.
 
Унинг сўзларига кўра, жангарилар минтақада “уйқудаги бўлинмаларни” активлаштиришга уриняпти.
 
Ўз навбатида Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разоқов Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларига террорчилик хавфи фақатгина ўсиб бораётгани ва узоқ муддатли характерга эга бўлаётганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИШИД Марказий Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!