...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порошенко ва Саакашвили қарама қаршилиги давом этади


13:40, 06.12.2017 Олам
 1 952

Украинада Саакашвили билан боғлиқ можаролар давом этмоқда. Унинг тарафдорлари ўз баррикадаларини мустаҳкамлашмоқда.

Кеча, 5 декабрь куни Украинада Саакашвили билан боғлиқ воқеалар тўғрисида хабар берган эдик. Бу воқеалар ривожи давом этмоқда.
 
Бугун куч ишлатар тизим вакиллари Саакашвили тарафдорлари жойлашган чодирларига рейд ўтказди, аммо  уни қўлга олиш борасида ҳеч бир натижага эриша олмади.
 
Ҳозирги вақтда Саакашвили тарафдорлари Олий Рада биноси ёнидаги, чодирлари тикилган майдон атрофини қўшимча баррикадалар билан янада мустаҳкамлашмоқда. Одамлар қўлига тушган нарсалар билан қуролланишмоқда.
 
Украина Олий Радаси депутати Семен Семенченко, Саакашвили тарафдорларини “турган жойларида ҳимояга тайёрланишга” чақирган. Халқ депутати “куч ишлатар тизимлар биздан қўрқади, ўзимизни ҳимоя қиламиз” деган, у.
 
Ҳозирги вақтда, бу майдонда бир қанча одамлар эски шиналар ва йўлакларни қоплашда фойдаланиладиган  “брусчатка”ларни тўплашмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг, воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Саакашвили Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!