...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда терактга алоқадорликда шубҳаланилаётган 5000 киши қўлга олинди


11:16, 30.03.2016 Олам
 2 246

Лаҳордаги портлаш оқибатида 29 нафар бола вафот этди

Покистон ҳукумати Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида бўлган терактга алоқадорликда шубҳа қилинаётган 5000 киши қўлга олди.  Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Хавфсизлик кучлари қўпорувчилик ҳаракатидан сўнг Панжоб вилоятида аксилтеррор операциясини ўтказди.
 
Покистонлик христианлар Пасха байрамини нишонлаётган пайтда истироҳат боғида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати натижасида 72 киши ҳалок бўлди, улардан 23 нафари болалардир. Бу 2014 йилдаги Толибон террористик гуруҳи томонидан 134 нафар  талаба ўлдирилгандан кейинги энг мудҳиш теракт ҳисобланади.

Теракт бўйича жавобгарликни “Жамаат ул-Аҳрор” экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди. Мазкур гуруҳ Покистон толиблар ҳаракати “Таҳрик ва толибон Покистон” террористик ташкилоти шафелиги остида фаолият олиб боради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Покистон Лаҳор Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!