...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пайшанба куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?


18:48, 13.06.2018 Бу қизиқ
 5 443

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 14 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Эртага Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +32...+34 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +29...+34 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, қисқа ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 12-17 м/с тезликка етади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +29...+34 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғади.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +30...+35 даража бўлиб, 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво ўзгариб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.
 
Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +18...+23 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!