...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик таэквондочилар Мисрда бронза медалларига эга чиқишди


16:11, 28.08.2017 Спорт
 1 885

Мусобақада турли минтақалардан келган 426 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Жорий йилнинг 24–27 август кунлари Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
 
Нуфузли мусобақада турли минтақалардан ташриф буюрган 426 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур жаҳон чемпионатида 4 та бронза медаль соҳиби бўлишди.
 
-29 кг вазн тоифасида жангга чиққан Муниса Каримова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки бронза медалини тақдим этган бўлса, мусобақанинг сўнгги кунида яна уч нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилиб, совриндорлар қаторидан жой олишди.
 
Қизлар ўртасидаги беллашувларда -47 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Умидахон Ҳасанова ярим финалда туркиялик Исил Заферга кичик ҳисобда (8–9) имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.
 
Ўғил болалар ўртасида Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Марокаш вакилларини мағлуб этган -33 кг вазнли Даниил Ким ярим финал босқичида испаниялик рақиби Арконадо Айсон тўсиғидан ўтолмади ва у ҳам бронза медали билан кифояланди.
 
Яна бир, -37 кг вазн тоифасидаги Амирбек Тўраев ҳам ярим финалгача Марокаш, Тунис, Мексика спортчиларини йирик ҳисобда мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Аммо финал йўлланмаси учун курашда таиландлик Тауин Яэнгкулчоуга бир очко (14–15) фарқи билан мағлуб бўлди.
 
Шундай қилиб Амирбек Тўраев терма жамоамиз ҳисобига тўртинчи бронзани тақдим этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таэквондо Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!