...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги мактабларда хорижий тиллар қонунчиликка зид ўқитиляптими?


10:44, 20.11.2018 Бу қизиқ
 6 429

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ мактабларнинг​ 1–4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:
 
  • ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
  • овоз чиқаргич (динамик);
  • оптик сичқонча;
  • видеопроектор;
  • проектор учун экран;
  • компьютер учун TV-тюнер.
 
Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:


 
  • стационар DVD-магнитола;
  • ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
  • электрон доска.​
 
Кўплаб мактабларда ўқув кўргазмали қуроллар – луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртакларига кўзимиз тушган. Бироқ, юқорида номлари қайд этилган техникалар аксарият мактабларда учрамайди. Борлари эса ё ишламайди, ё ишлатилмайди? Қолаверса, кўпчилик мактабларда бошланғич синфлар учун хорижий тилларни ўқитиш хоналари алоҳида эмас.
 
Хўш, сиз билган ёки фарзандингиз ўқиётган мактаблар қонунчиликка мосми?

Теглар:Умумтаълим мактаблари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!