...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда “Дунё динлари тарихи“ фани ўқитилади


17:01, 09.08.2018 Жамият
 4 466

“Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.

Янги ўқув йилида “Тарих“, “Давлат ва ҳуқуқ асослар“, “Одобнома“, “Ватан туйғуси“, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари“ фанлари қаторида “Дунё динлари тарихи” фани ҳам ўқитилади. Ушбу фан мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари учун ҳафтада 1 соат давомида ўтилади. Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11-синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғига кўра 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди. Ушбу таянч ўқув режасида “Дунё динлари тарихи“ фани киритилган. 
 
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари таянч ўқув режа ва тушунтириш хатида белгиланган вазифалар ижроси 2018-2019 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларида тўлиқ бажарилишини таъминлайди.
 
Мазкур буйруқ қабул қилингани муносабати билан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.

Теглар:Дунё динлари тарихи Халқ таълими вазирлиги Умумтаълим мактаблари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар