...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги типдаги замонавий мактаблар ташкил этилади


16:25, 25.08.2017 Жамият
 4 281

Таълимдаги ўзлаштириш даражаси паст ва аҳлоқи оғир деб баҳоланган ўқувчилар билан педагог-психологлар иш олиб боришади.

Ўзбекистонда мамлакатнинг 14 та ҳудуди бўйича замонавий умумтаълим мактаблари қуриш лойиҳасини тайёрлаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
 
Унинг айтишича, бундай мактабларни бутун республика бўйлаб 194 та туманда ишга тушириш мўлжалланган.
 
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги қошида ёшлар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси тарбияси оғир ёшлар билаш ишлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишдир.
 
Бундан ташқари, мазкур йўналишга тааллуқли алоҳида услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди, педагог-психологлар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди. Улар мамлакат бўйлаб аҳлоқи оғир деб баҳоланган ёшларга ёрдам кўрсатишади.
 
Маълумот учун, бугунги кунда давлат таълим тизимида 14828 та ўқув муассаса мавжуд. Уларнинг 9680 таси умумтаълим мактабларидир. Педагогларнинг умумий сони 400 минг нафардан ошади, ўқувчилар сони эса 5 миллион нафарни ташкил қилади.
 
Янги типдаги замонавий мактаблар мавжуд умумтаълим мактаблари таркибида ташкил этиладими ёки алоҳида мактаблар сифатида иш бошлайдими, буниси ҳозирча номаълум.  Бу борада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари расмий баёнот берганларича йўқ. Мазкур масалага масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.
Дурдона Расулова 

Теглар:Умумтаълим мактаблари Замонавий мактаблар Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар