...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин исиб кетади


15:55, 04.07.2018 Бу қизиқ
 9 204

Гидрометеорология хизмати об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Гидрометеорология хизмати маълум қилишича 7-10 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан қуруқ ва жудаям иссиқ ҳаво оқими кириб келади.
 
Республика бўйлаб кўп йиллардан бери кузатиб келинаётган ўртача об-ҳаво ҳароратидан 5-7 даража юқори ҳарорат кузатилади. Кундузи ҳаво 40-43 даражагача исийди.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даражагача кўтарилиб, иссиқ ва қуруқ шамол эсиш эҳтимоли юқори.
 
7-10 июль кунлари минтақада ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларига Тожикистон ва Қирғизистондан музлар эриши сабаб сел келиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!