...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Жанубий Корея билан ўйнайди


15:57, 26.08.2018 Спорт
 4 023

Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунларидан максимал тарзда фойдаланиб, 4та терма жамоа билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилган эди.
 
Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
 
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Осиёнинг кучли терма жамоалари билан музокаралар олиб борилди. Натижада, 20 ноябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Учрашув Австралия мамлакатида бўлиб ўтади.
 
Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, кўплаб терма жамоалар Осиё Кубогига Австралияда тайёргарлик кўришга қарор қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам айнан шундай тайёргарлик доирасида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Маълумот ўрнида, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Олимпия терма жамоаси эртага 27 август куни Жанубий Корея билан ўйнайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Жанубий Корея Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!