...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитойда яна гол уришни уддалади


10:17, 17.08.2017 Спорт
 2 643

Одил Аҳмедов Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ”Чунцин Лифан” дарвозасига ҳам тўп киритганди.

Кеча, 16 август куни “Шанхай СИПГ” ҳамда “Гуанжоу Эвергранд” клублари ўртасида Хитой Кубоги ярим финалининг илк учрашуви бўлиб ўтди.
 
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ”Чунцин Лифан” дарвозасига ҳам тўп киритганди.

Аввалига ҳисобни “Гуанжоу Эвергранд” футболчиси Лиу Цзян очди.

Баҳснинг 55-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи гол уриш билан якунлади.
 
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Шанхай СИПГ” футболчиси Хе Гуань “Гуанжоу Эвергранд” дарвозасини нишонга олиб, ярим финалнинг илк учрашувида шанхайликларга ғалаба келтирди.
 
“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Эвергранд” 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов 55, Хе Гуань 90+1 - Лиу Цзян 20.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов Шанхай СИПГ Хитой чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!