...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов ўзи тарбияланган боғча болаларини футболчи бўлишга чақирди


20:25, 28.05.2018 Спорт
 3 027

Миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Наманганда ўзи ўқиган боғчаларга борди.

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги №29 ва №9 боғчаларга ташриф буюрди.
 
ЎФА 1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан футболчини Хитойдаги кичик танаффусидан фойдаланиб, болалар учун қувончли бўлган тадбирни ташкил этди.
 
“Бола бошидан деб бекорга айтишмайди. Боғчага келиб ёшлигимни эсладим. Болаларнинг қувончини кўриб беихтиёр қувонасан киши, спортга уларни ёшлигидан қизиқтиришимиз керак деб ўйлайман. Болажонлардан келажакда албатта, яхши футболчилар чиқади ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп тепиш бахтига сазовор бўладилар”, дейди Одил Аҳмедов.
 
Аҳмедов яна 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлади ва Кубок ўйинини ўтказиш учун Хитойга учиб кетади. Ундан аввал Тошкентда ҳам болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!