...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов Анри билан учрашди


10:30, 24.11.2017 Спорт
 3 490

Ажойиб инсон, ажойиб футболчи клуб машғулотларини кузатди ва у ерда футболчилар билан суратга тушиб...

Франция терма жамоаси, “Барселона”, “Арсенал” футбол клубларининг собиқ ҳужумчиси, франциялик Тьерри Анри Хитойга ташриф буюрди.
 
2017 йилнинг 20 ноябрь кунидан бошлаб Хитойда бўлиб турган Анри ушбу маълумотларни ўзининг Twitter’даги саҳифасида орқали маълум қилди.
 
Анри Хитойда қатор учрашувларда иштирок этмоқда.
 
Дастлаб хитойлик спорт журналистлари Анри билан учрашишга эришдилар, шунингдек, у ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган “Шанхай СИПГ” машғулот майдонига борди.
 
Ажойиб инсон, ажойиб футболчи клуб машғулотларини кузатди ва у ерда футболчилар билан суратга тушиб, жамоа бош мураббийи Андре-Виллаш Боаш билан суҳбатлашди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тьерри Анри Одил Аҳмедов Виллаш Боаш Шанхай СИПГ Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!