...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон саргузашт учун энг яхши давлатлар қаторидан жой олди


15:55, 19.11.2018 Бу қизиқ
 2 616

Рўйхатнинг дастлабки икки ўрни Осиё мамлакатига насиб қилган.

Lonely Planet нашри версиясига кўра, Ўзбекистон саргузашт излаш учун энг яхши давлатлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.
 
Нашр 2018 йил Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилгани ва 51 мамлакат фуқаролари учун электрон виза жорий қилинганини алоҳида қайд этган.
 
Биринчи ўрин кунчиқар мамлакат Японияга насиб қилган. 2019 йилда Японияда регби бўйича Жаҳон чемпионати, 2020 йилда ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилади.
 
Учликни Сенегал давлати якунлаган. Ушбу Африка мамлакатида хорижий сайёҳлар оқимини рағбатлантириш учун янги аэропорт қурилган.
 
Маълумот учун, Lonely Planet – 1972 йилда асос солинган нашр. 300 га яқин журналист фаолият олиб боради. Нашрнинг бош қароргоҳи Австралияда жайлашган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!