...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент президентлар учрашувига мезбонлик қилади


15:29, 19.11.2018 Жамият
 7 781

Мирзиёев ва Назарбоев телефон мулоқоти давомида учрашув бўйича келишиб олди.

2019 йилда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон мулоқоти давомида муҳокама қилинган.
 
“Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳатлашув учрашувини келаси йил Тошкент шаҳрида ўтказишни тасдиқладилар”, дейилади хабарда.
 
Маълум бўлишича, томонлар мазкур маслаҳатлашувда муҳокама қилинувчи масалаларни ташқи ишлар вазирлиги даражасидаги учрашувда келишиб олишлари муҳимлигини таъкидлаганлар.
 
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил март ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар