...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк олами энди янада яқин бўлади


14:42, 19.11.2018 Олам
 4 209

Ўзбекистон ва Халқаро турк академияси ўртасида келишув имзоланди.

Бугун, 19 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида “Муқаддас Туркистон ва турк оламининг маънавий модернизацияси” илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтди.
 
Анжуман давомида Туркистон вилоятида Халқаро турк академияси очилиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
 
“Рухани жаңғыру” дастури доирасида ташкил этилган конференция ишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Қирғизистон, АҚШ, Тожикистон, Ҳиндистон, Франциядан меҳмонлар, шунингдек, турколог олимлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.
 
Конференцияни Халқаро турк академияси президенти Дархон Қидирали олиб борган. Учрашувда Туркистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебоев вилоятни турк оламининг маънавий ва маданий марказига айлантириш учун олиб борилган ишлар ҳақида гапирган.
 
Конференция давомида Халқаро турк академияси ва Туркистон вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланган. Бундан ташқари,  Ўзбекистон ва Халқаро турк академияси ўртасида келишув имзоланган. Шунга мувофиқ Туркистонда яқин вақтларда мазкур академиянинг илмий маркази очилиши белгиланди.
 
Конференцияда Виктор Бутанаев (Россия), Мекемтас Мырзахметов (Қозоғистон), Кюршад Зорлу (Туркия), Қонибек Иманалиев (Қирғизистон), Рамиз Аскеров (Озарбайжон), Умирзоқ Айтбаев (Қозоғистон), Бахтиёр Каримов (Узбекистан), Рахмоил Сафаров (Таджикистан), Александр Васильев (Россия) каби машҳур тарихчи, турколог олимлар ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркистон вилояти Турк олами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!