...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон қачон жаҳон чемпионатига боради? ОФК президенти бу саволга жавоб берди


18:49, 06.12.2017 Спорт
 5 028

Тошкентга расмий ташриф билан келган ОФК президенти Миллий терма жамоа ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 3 декабрь куни ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа пойтахтимизга расмий ташриф билан келди.
 
Ташриф чоғида ОФК президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоа “Локомотив”га мамлакат Кубогини топширди.
 
ОФК расмий сайти президент Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифадан Ўзбекистонга ташрифи борасида қисқача интервью олди.
 
Қуйида ана шу интервьюнинг ўзбекча таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
 
“Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасининг асосий бирлаштирувчиси, балки Осиё футболининг элитасиҳамдир.
 
“ЎФФ ОФКнинг энг ёш аъзоларидан бири бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг ривожланиши жуда тез суръатда давом этмоқда.
 
Мен ишонч билан айта оламанки, яқин орада Ўзбекистон Миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатида кўрамиз.
 
Кучли ва фаол янги раҳбар Умид Аҳмаджонов бошчилигида Ўзбекистон футбол федерацияси тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этиш керак”, - дейди Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.
 
Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам юқори мартабали меҳмоннинг Тошкентга ташрифи ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
 
“Осиё Футбол Конфедерацияси президенти бизнинг таклифимизни қабул қилиб, Тошкентга ташриф буюргани ва у билан мулоқот қилиш имконияти юзага келгани биз учун ниҳотяда катта шараф.
 
Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш, Ўзбекистон футбол федерацияси ОФК ташкил этадиган барча тадбир ва мусобақаларда иштирок этиши  учун ҳамма ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз",  - деди Умид Аҳмаджонов.
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа “Бунёдкор” стадионида мухлисларнинг майдонга югуриб чиқиб кетишганига ҳам гувоҳ бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Javlon Esanov
11:53 07.12.2017

Бразилия ҳоккейдан жаҳон чемпиони бўлганида Ўзбекистон футболдан жаҳон чемпиони бўлади!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!