...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК Президенти нима учун Тошкентга келди?


12:31, 25.09.2018 Спорт
 3 186

Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистонда.

Кеча, 24 сентябрь куни ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.
 
Шайх Салмон бин Иброҳим ОФК Ижроқўмининг Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган йиғилишида иштирок этиш учун келди.
 
Мазкур тадбир эртага, 26 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида ўтказилади. ОФК Президентидан ташқари, ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам Ўзбекистонга етиб келган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ОФК Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Умид Аҳмаджонов Дато Виндсор Жон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!