...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК президенти 3–5 декабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради


20:13, 10.11.2017 Жамият
 2 566

Футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда  the-uff.com сайтида хабар берилди.
 
Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.
 
Учрашувда Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида турли лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани аввал хабар қилинганди.
 
Жумладан, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ҳамда Республика олий спорт маҳорати футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.
 
Хабарда айтилишича, учрашув давомида эришилган келишувга кўра Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа жорий йилнинг 3–5 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
 
Ташриф давомида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, бу учрашувлар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.
 
Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни “Бунёдкор”–“Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини топширади.
 
ОФК президентининг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё футбол конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа билан расмий учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Ўзбекистон ЎФФ ОФК президенти Шайх Салмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар