...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Олма-отада бир ёшли фарзандини ташлаб кетди


11:38, 24.02.2018 Олам
 7 248

Полиция бир ёшли қизчанинг онасини қидирмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бир яшар қизчасини энагасига қолдириб кетган ва қайтиб келмаган. Бу ҳақда “nur.kz” хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, аёл фарзандига энага топган ва унга ойига маълум миқдорда маош беришини айтиб ишонтирган.
 
Сўнгра энагага маълум вақтга бир жойга бориши кераклиги ва тезда қайтиб хабар олишини билдирганича қайтиб келмаган.
 
Энага бола билан бирга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳам қолдирилганини кўради.
 
Аммо боланинг онаси айтилган вақтда етиб келмагач, энага Олма-ота шаҳри полициясига хабар қилади ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини топширади.
 
Ҳужжатда бола Қозоғистоғистоннинг Тароз шаҳрида туғилгани, онаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги қайд қилингани маълум бўлди.
 
Боланинг саломатлигини текшириб кўриш мақсадида уни шифохонага олиб боришади ва унда соғлиғи бўйича муаммолар йўқлиги аниқланди.
 
Ҳозирда Олма-ота полицияси боланинг онасини қидириш ишларини олиб бормоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Қозоғистон бола Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!