...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги йўллардан нега “тўхташ тақиқланган” белгилари олиб ташланмоқда?


11:02, 24.02.2018 Жамият
 10 828

Шаҳар кўчаларидаги белгиларнинг хатлов қилинишига шаҳар ИИБ изоҳ берди.

Айни кунларда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан шаҳарнинг кўча ва йўлларидаги 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ва 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ расмий сайти хабар берди.

ИИБнинг маълум қилишича, хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.

Хатлов натижаларига кўра ўз аҳамиятини йўқотган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари олиб ташланиб, 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларига алмаштириляпти.

ИИБ ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратиши ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини беришини таъкидлади.
Икром Раҳмон

Теглар:тўхташ тақиқланган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар